Дори воситалари рекламасини чеклаш, антибиотикларни қатъий рецепт асосида берилишини таъминлаш зарур
Сўнгги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Соҳага оид қатор фармон, қарор ва қонунлар қабул қилинди, амалдаги қонунчилик такомиллаштирилди, шунингдек, охирги етти йилда соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар ҳажми 5,9 трлн сўмдан 33,5 трлн сўмга, яъни 6 бараварга ошди. Бундан ташқари, тизимни рақамлаштириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилди. Бироқ, ижобий ишларга қарамасдан, ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳам мавжуд.